27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш11
27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 27 ноябр куни Ўзбекистоннинг Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.
  • Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет 27 ноябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Прогнозга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади. Кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги секундига 3–8 метрни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража илиқ, кундузи эса 15–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Франциянинг нуфузли нашри Жаҳон чемпионлиги баҳсининг 2-партиясини таҳлил қилди
  2. Спорт
    Opta суперкомпьютери ЕЧЛ фаворитларини янгилади: асосий даъвогар клублар...
  3. Спорт
    Луис Энрике «Рома» билан дурангдан сўнг рақибга юқори баҳо берди
  4. Жамият
    Эгаси нима сабабдан яхши кўрган отини сотмоқчи бўлганини айтди: уни қайтариш учун пул йиғилмоқда (видео)
  5. Спорт
    Ҳанси Флик ЕЧЛ тарихида Пеп Гвардиоланинг рекордини янгилади
  6. Спорт
    Рўзиқул Бердиев «Ал Холидия» устидан қозонилган ғалабадан сўнг муҳим баёнот берди
  7. Спорт
    ЕЧЛ 5-тур: «Бавария» ютқазди, «ПСЖ» ва «МЮ» дуранг ўйнади, «Ливерпул»да йирик ғалаба
  8. Техно
    MacBook Neo, Air M4 ва M5: 26 ноябрь нархлари
  9. Техно
    AirPods ва Apple Watch моделларининг янги нархлари
  10. Маданият
    Хамдам Собиров Москва ва Санкт-Петербургдаги концертлари нега бекор бўлганини маълум қилди (фото)