date

Ўзбек ишчилари Италия фермаларига қўшилади

Ўзбек ишчилари Италия фермаларига қўшилади

Ўзбекистон ва Италия расмийлари Ўзбекистон фуқароларини Италиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга юбориш масаласини муҳокама қилди. Учрашувда Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброхим Абдурахмонов, Италия қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобриджида ва "Конфагриколтура" вакиллари иштирок этди.

Музокаралар чоғида томонлар ўзбекистонлик ишчиларни Италиянинг фермерлик тармоғига жалб этиш бўйича келишувларга эришди. Шу ишлар доирасида Ўзбекистон Миграция агентлиги Италиянинг "Associazione Imprese Ortofrutticole" уюшмаси билан ҳамкорлик битимини имзолади.

Келишувга кўра, Ўзбекистон фуқаролари уч ойдан тўққиз ойгача давом этадиган мавсумий ишларга юборилади. Уюшма президенти Марко Салви пилот лойиҳа доирасида 2026 йилда 100 кишини иш билан таъминлашга тайёр эканини билдирди.

Мазкур ташкилот мева-сабзавот соҳасидаги 35 дан ортиқ йирик Италия компаниясини бирлаштиради. Унинг фаолияти деҳқончилик ва ишлаб чиқаришдан тортиб экспортгача бўлган тўлиқ қишлоқ хўжалиги занжирини қамраб олиб, Ўзбекистондан қонуний меҳнат миграцияси учун янги имкониятлар яратади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбек ишчилари Италия фермаларига қўшилади