Ўзбекистонда кивига талаб кескин ошди: асосий таъминотчи қайси давлат?

2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан жами 7,3 минг тонна киви олиб келинди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, тўрт ой давомида ушбу маҳсулот 8 та давлатдан импорт қилинган. Киви импортининг умумий қиймати 2,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Қайд этилишича, жорий йилда импорт ҳажми сезиларли даражада ошган. Ўзбекистонга олиб келинган киви миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 минг тоннага ёки қарийб 59 фоизга кўпайган.
Мамлакатга энг кўп киви етказиб берган давлат Эрон бўлди. Январь–апрель ойларида ушбу мамлакатдан 6 минг тонна маҳсулот импорт қилинган.
Иккинчи ўринни Хитой эгаллади. Хитойдан Ўзбекистонга 1,2 минг тонна киви олиб келинган. Шу тариқа, Эрон ва Хитой умумий импорт ҳажмининг деярли барчасини таъминлаган.
Шунингдек, Қозоғистондан 27,5 тонна, Таиланддан 13 тонна, Италиядан эса 3,6 тонна киви импорт қилинган.
Қолган 5,5 тонна маҳсулот бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келди.































Изоҳлар 0
…