date

Мансабдор шахс етказган зарарни қоплашга оид янги қонун: ҳуқуқий механизмлар янгиланади

Мансабдор шахс етказган зарарни қоплашга оид янги қонун: ҳуқуқий механизмлар янгиланади

Сенатнинг 14-ялпи мажлисида «Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди ва маъқулланди. Қонуннинг қабул қилиниши билан давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан етказилган зарарларни қоплаш бўйича ягона ва аниқ ҳуқуқий механизм жорий этилади.

Бундан аввал, зарарни қоплашга оид муносабатлар 10 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган бўлса-да, бир нечта муаммоларни келтирган. Айниқса, давлат бюджети ҳисобидан тўловларни амалга ошириш тартиби аниқ белгиланмагани учун амалиётда турли хил қийинчиликлар юзага келган.

Қонунга кўра, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан етказилган зарарни қоплаш учун ягона ҳуқуқий тартиб жорий этилиши белгилаб берилди. Агар зарар давлат томонидан қопланса, айбдор шахсдан регресс тартибида маблағ ундирилиши мумкин. Бу давлат харажатларини қайтариш ва тўлиқ қоплаш имконини беради.

Мазкур жараёнда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, айбдор шахс ишлаётган давлат органига талабнома киритиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг асосий принципларидан бири инсон ҳуқуқлари, қонунийлик, шаффофлик ва очиқликдир. Шу билан бирга, мулкий зарарларни қоплаш учун махсус ҳудудий жамғармалар ташкил этилиб, уларнинг манбалари аниқ белгилаб берилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мансабдор шахс етказган зарарни қоплашга оид янги қонун: ҳуқуқий механизмлар янгиланади