Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 11–12-октябр кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги сабабли Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди.
- Бу ҳодисалар Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор туманларида ҳамда Ангрен, Олмалиқ ва Хонабод шаҳарларида кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида яқин кунларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақириб, тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11–12 октябрь кунлари республика ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Натижада тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиш хавфи ортиши мумкин.
Жумладан, қуйидаги ҳудудларда эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилган:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ҳамда Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, шунингдек, дам олувчилар ва тоғли ҳудудлар орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Айниқса, ёмғирли об-ҳаво шароитида тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш вақтида эҳтиёт чораларига риоя қилиш, хавфли ва сув оқими юзага келиши мумкин бўлган жойлардан узоқроқ бўлиш тавсия этилмоқда.
Шунингдек, республика ҳудудининг айрим жойларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли мавжуд. Бу эса пастқам ҳудудлар ва айрим аҳоли яшаш жойларини сув босишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли мутахассислар об-ҳаво билан боғлиқ огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирмаслик ва зарур ҳолларда эҳтиёт чораларини олдиндан кўриш муҳимлигини таъкидламоқда.






























Изоҳлар 0
…