Ўзбекистонда жазирама кучаяди: эртага ҳаво 37 даражагача исийди

Ўзбекистонда жазирама кучаяди: эртага ҳаво 37 даражагача исийди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Эртага, 15 май куни Ўзбекистон ҳудудининг айрим вилоятларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, 37 даражагача исиши кутилмоқда.
  • Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бериб, аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмаслигини, баъзи жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
  • Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор.

Фото: Ўзгидромет

Эртага, 15 май куни Ўзбекистон ҳудудининг айрим вилоятларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, 37 даражагача исиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет томонидан эълон қилинган об-ҳаво прогнозида маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида об-ҳаво асосан ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқий йўналишда 3–8 м/с тезликда эсади. Пойтахтда кечаси ҳарорат 16–18 даража атрофида бўлса, кундузги пайтда 32–34 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Мутахассислар бундай иссиқ кунларда фуқароларга эҳтиёткорлик чораларини кўришни, айниқса, қуёш остида узоқ вақт қолмасликни тавсия этмоқда. Жазирама об-ҳаво кунлари организмга қўшимча юк тушириши мумкинлиги сабабли сув истеъмолини кўпайтириш ҳам муҳим саналади.

Синоптиклар прогнозига кўра, иссиқ ҳаво оқими яқин кунларда ҳам сақланиб қолиши эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар