date

My.gov.uz орқали халқаро жўнатмалар назорати йўлга қўйилди

Ўзбекистонда фуқаролар номига расмийлаштирилган халқаро курьерлик жўнатмаларини назорат қилиш ва шахсан тасдиқлаш имконияти ишга туширилди. Эндиликда ҳар бир фуқаро my.gov.uz портали орқали ўз номига келаётган жўнатмаларни реал вақт режимида кузатиши ва уларни верификация қилиши мумкин.

Янги тизимга кўра, фуқаро номига халқаро жўнатма келиб тушганда, унинг my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетига пуш-билдиришнома юборилади. Агар фойдаланувчи ушбу буюртмани ҳақиқатан ҳам берган бўлса, жўнатмани тасдиқлайди. Агар маълумотларда хатолик бўлса ёки жўнатма умуман буюртма қилинмаган бўлса, уни рад этиш имконияти мавжуд.

Хизмат орқали жўнатма ҳақидаги асосий маълумотларни — вазни, нархи ва таркибини текшириш мумкин. Шунингдек, ҳар бир жўнатма учун “Тасдиқлаш” ёки “Рад этиш” тугмалари орқали тезкор қарор қабул қилинади. Бу фуқароларнинг паспорт маълумотларидан учинчи шахслар ноқонуний фойдаланишининг олдини олишга хизмат қилади.

Янги имконият божхона расмийлаштирувини тезлаштириши, юкларни қабул қилишда юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларни камайтириши ва фуқароларни бегона жўнатмалардан ҳимоя қилиши кутилмоқда. Хизмат my.gov.uz порталидаги “Божхона” бўлими орқали фойдаланиш учун тақдим этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » My.gov.uz орқали халқаро жўнатмалар назорати йўлга қўйилди