Ўзбекистонда дўкон пешлавҳаси учун реклама паспорти олиш талаби бекор қилинди

1 дақиқа ўқиш202
Ўзбекистонда дўкон пешлавҳаси учун реклама паспорти олиш талаби бекор қилинди

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун ташқи рекламани жойлаштириш тартиби енгиллаштирилди. Ҳукуматнинг янги қарорига мувофиқ, энди тадбиркорлар ўзлари фаолият юритаётган бино кириш қисмига корхона номи, логотипи ёки фаолият турини кўрсатувчи пешлавҳа ўрнатиш учун реклама жойи паспортини расмийлаштириши шарт эмас.

Шунингдек, юридик шахсларнинг ўзига тегишли транспорт воситаларига фирма номи, товар белгиси ёки фаолиятига оид реклама маълумотларини жойлаштириш тартиби ҳам соддалаштирилди. Бундай ёзувларни жойлаштириш учун аввалги мураккаб расмийлаштириш жараёни талаб этилмайди.

Янги тартибда реклама конструкцияларини мажбурий демонтаж қилиш жараёнига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда конструкция эгаси демонтаждан камида икки кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши керак. Бундай ишлар фақат иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амалга оширилади.

Бундан ташқари, тадбиркорларга реклама жойи паспортидан онлайн тарзда воз кечиш имконияти яратилди. Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали ариза юбориш мумкин. Тегишли маълумотлар солиқ органларига автоматик равишда узатилади.

Мазкур ўзгаришлар тадбиркорлар учун маъмурий жараёнларни қисқартириш ва ташқи ёзувларни жойлаштириш билан боғлиқ ортиқча талабларни камайтиришга қаратилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?