08:52 / 19.04.2019
2 165

Жаҳон банки Намангандаги институт учун 80 минг доллар ажратди

Фото: Жаҳон банки
Наманган муҳандислик-технология институтининг «Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш» лойиҳаси Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Лойиҳа давомида таълим-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада яхшилаш, соҳага малакали мутахассис кадрлар етказиб бериш, техник соҳалар учун ўқитишнинг инновацион ёндашув усулларини жорий этиш, профессор-ўқитувчиларни илғор технологиялар жорий этилган корхоналарда стажировка ўташи каби ишлар амалга оширилади.

—2019—2020 йилларда бажарилиши режалаштирилган бу лойиҳанинг илк босқичида дунёнинг энг яхши мингталик рейтингига кирувчи техник ОТМларнинг меъёрий ҳужжатлари ва ўқув базасини ўрганиш асосида ўқитишнинг иннновацион усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади, — дейди институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, техника фанлари номзоди Авазбек Обидов. — Бундан ташқари, Швейцариянинг Rieter тўқимачилик машинасозлиги компаниясининг етакчи мутахассислари томонидан мамлакатдаги тўқимачилик корхоналарига ўрнатилаётган замонавий техника ва технологиядан унумли фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчиларни ўқитиш ишлари амалга оширилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жаҳон банки Намангандаги институт учун 80 минг доллар ажратди