Бухорода электр тармоқлари 745 километрга узайтирилади

Ўзбекистон энергетикасида янги қувватларни ишга тушириш ишлари давом этмоқда. Қисқа вақт ичида қарийб 2 минг мегаватт қувватга эга электр станциялари фаолияти йўлга қўйилди. Олдиндаги уч йилда эса 3,1 минг мегаватт қувватли шамол электр станциялари ва 1 минг мегаваттлик энергия сақлаш тизимларини барпо этиш режалаштирилган.
Янги электр станцияларидан олинадиган энергияни истеъмолчиларга етказиш учун тармоқларни ҳам модернизация қилиш зарур. Шу боис Бухоро вилоятида уч йил мобайнида 745 километр электр узатиш тармоғи қурилиши белгиланган.
Тўқимачилик саноатида ҳам экспорт ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Хусусан, халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилиш орқали Бухорода тайёрланаётган маҳсулотларни хорижий бозорларга олиб чиқишни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Келаси йил учун камида 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини икки баробар кўпайтириш мақсад қилиб белгиланди.

























Изоҳлар 0
…