12 августда ноёб ҳодиса: кундуз бир зумда тун бўлади

12 августда ноёб ҳодиса: кундуз бир зумда тун бўлади

Жорий йил 12 август куни ноёб астрономик ҳодиса — тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилади. Ушбу жараёнда Ой Қуёш билан Ер орасига кириб, унинг нурларини тўсади ва айрим ҳудудларда кундуз қисқа муддатга қоронғуликка айланади.

Мутахассислар маълумотига кўра, тўлиқ тутилиш Гренландия, Исландия ҳамда Испания ва Португалиянинг айрим ҳудудларида кўринади. Европа, Африка ва Шимолий Американинг катта қисмида эса ҳодиса қисман кузатилади.

Тутилиш йўли тахминан 8 минг километрдан ортиқ ҳудудни қамраб олади. Айрим жойларда бу жараён бир неча дақиқа давом этса, баъзи ҳудудларда атиги сониялар ичида якунланади.

Олимлар бу ҳодиса илмий жиҳатдан ҳам муҳим эканини таъкидлаб, Қуёшнинг ташқи қатлами ва атмосфера ўзгаришларини ўрганиш имконияти пайдо бўлишини қайд этмоқда.

Шу билан бирга, мутахассислар Қуёшга бевосита қараш хавфли эканини эслатиб, фақат махсус ҳимоя воситалари орқали кузатишни тавсия қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар