Россия раҳбари Эрон бўйича муҳим баёнот билан чиқиш қилди

Россия раҳбари Эрон бўйича муҳим баёнот билан чиқиш қилди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трампнинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги қарорини тўғри қадам деб баҳолади. У Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида сўзга чиқиб, Яқин Шарқдаги вазият тинч йўл билан ҳал бўлишига умид билдирган.

Путиннинг айтишича, Москва ҳозирда Вашингтон, Теҳрон ва Тел-Авив билан мунтазам алоқада бўлиб турибди. Жумладан, Эрондаги Бушеҳр атом электр станцияси атрофидаги вазият ҳам муҳокама қилинмоқда.

Россия раҳбари станция яқинига тушган ракета қолдиқлари ҳақида маълумотлар олинганини, аммо барча томонлар бу тасодифий ҳолат бўлгани ва такрорланмаслигини билдирганини айтди.

Путин, шунингдек, Эрон ядровий қурол яратишга интилаётгани ҳақида Россияда ҳеч қандай маълумот йўқлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Эрон бир неча бор ядровий қурол ишлаб чиқиш режаси мавжуд эмаслигини маълум қилган.

Президентнинг сўзларига кўра, вазият барқарорлашгач, Россия Эрондаги тинч мақсадлардаги ядровий лойиҳалар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар