Жиззах шаҳри прокурори лавозимига янги раҳбар тайинланди

Акбар Сакиев 10 июнь куни Жиззах шаҳри прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йил март ойидан буён Жиззах шаҳар прокурори сифатида фаолият юритиб келган Музаффар Маматов хизмат фаолиятида эришган юқори натижалари ва касбий маҳорати инобатга олиниб, Жиззах вилояти прокурори ўринбосари лавозимига ўтказилди.
Унинг ўрнига шаҳар прокурори вазифасига тайинланган Акбар Сакиев эса 2023 йил июль ойидан буён Мирзачўл тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, у мазкур тайинловга қадар Дўстлик тумани прокурори сифатида ҳам фаолият олиб борган.





























Изоҳлар 0
…