Юmsҳоқ инфляция маълумотлари крипто бозорига туртки берди

АҚШда асосий инфляция кўрсаткичларининг пасайиши криптовалюта бозорида қисқа муддатли ўсишни келтириб чиқарди. Бироқ, ҳафталик якунларга кўра, фақат Bitcoin ўз позицияларини барқарор сақлаб қола олди, бошқа кўплаб рақамли активлар эса пасайишни давом эттирди. Бу ҳақда Coindesk.com хабар беради.
Иқтисодий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, истеъмол нархлари индекси кутилганидан пастроқ чиққани инвесторларда Fed томонидан фоиз ставкаларини тушириш борасидаги умидларни уйғотди. Бу ҳолат анъанавий молия бозорлари билан бир қаторда Bitcoin нархига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
Шунга қарамай, Ethereum ва Solana каби йирик алткоинлар ҳафталик ҳисобда сезиларли ўсишни қайд эта олмади. Бозор иштирокчилари ҳозирда кўпроқ асосий активга эътибор қаратмоқда, бу эса Bitcoin доминациясининг ошишига олиб келмоқда.
CoinDesk маълумотларига кўра, крипто бозори ҳали ҳам макроиқтисодий ўзгаришларга ўта сезгир бўлиб қолмоқда. Глобал иқтисодиётдаги ноаниқликлар ва АҚШ молия сиёсатидаги ўзгаришлар келгуси ҳафталарда ҳам рақамли активлар динамикасини белгилаб бериши кутилмоқда.
























Изоҳлар 0
…