Google фирибгарликда айбланаётган Хитой кибержиноий гуруҳини судга берди

Google фирибгарликда айбланаётган Хитой кибержиноий гуруҳини судга берди

Google компанияси сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилаётган йирик кибержиноят операцияси ортида турган инфратузилмани йўқ қилиш мақсадида судга мурожаат қилди. Жума куни технология гиганти Оуцидер Энтерприсе деб номланувчи Хитой кибержиноий тармоғига қарши даъво аризаси киритилганини эълон қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Google маълумотларига кўра, ушбу гуруҳ ўз кампанияларида Google ва бошқа таниқли брендлар номидан фойдаланиб, фойдаланувчиларнинг пароллари ва кредит карта рақамларини ўғирлаш учун AI ёрдамида фирибгар матнли хабарлар юборган. Оуцидер Энтерприсе ҳозиргача юз минглаб қурбонларни моддий жиҳатдан чув туширган бўлиб, етказилган зарар миллионлаб долларга баҳоланмоқда.

Гуруҳ фаолияти давомида 9 000 та сохта веб-сайт ва 1 миллионга яқин фирибгар доменлардан фойдаланган. Фақатгина жорий йилнинг май ойидаги икки ҳафта ичида Android фойдаланувчиларига 2,5 миллиондан ортиқ хабар юборилган. Google вакилларининг таъкидлашича, ушбу даврда фойдаланувчилар томонидан 55 000 та спам-хабар ҳақида шикоят келиб тушган, бу эса дақиқасига иккитадан ортиқ шикоят деганидир.

Компания бундай таҳдидларга қарши курашишда "AI ёрдамидаги фирибгарликларга қарши AI воситалари"дан фойдаланмоқда. Ушбу технология шубҳали қўнғироқ ва хабарларни аниқлаш ҳамда фойдаланувчиларни огоҳлантириш имконини беради. Натижада ҳар ойда 10 миллиарддан ортиқ фирибгар хабарлар тўсиб қолинмоқда.

Ҳозирда Google ушбу киберҳужумларни тўхтатиш учун АТ&Т, Т-Мобиле ва Веризон каби алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, мазкур иш бўйича FBI билан координация ишлари олиб борилмоқда, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча вазият юзасидан расмий изоҳ бермади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар