Франк стартапи асосчиси Чарли Жавис Доналд Трампдан афв этишни сўрамоқда

2 дақиқа ўқиш170
Франк стартапи асосчиси Чарли Жавис Доналд Трампдан афв этишни сўрамоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШда етти йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган Франк стартапи асосчиси Чарли Жавис президент Доналд Трампдан афв сўраш ҳаракатига тушди.
  • Жависнинг вакиллари Оқ уй маъмуриятига яқин бўлган шахслар билан яширин музокаралар олиб бормоқда, чунки у JPMorgan банкини 175 миллион долларга чув туширганликда айбдор деб топилган эди.

АҚШда шов-шувли фирибгарлик иши бўйича етти йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган Франк стартапи асосчиси Чарли Жавис президент Доналд Трампдан афв сўраш ҳаракатига тушди. Валл Стреэт Жоурнал нашрининг хабар беришича, Жависнинг вакиллари айни пайтда Оқ уй маъмуриятига яқин бўлган шахслар билан яширин музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Маълумотларга кўра, Чарли Жавис JPMorgan банкини 175 миллион долларга чув туширганликда айбдор деб топилган эди. У ўз стартапи қийматини сунъий равишда ошириш учун миллионлаб сохта мижозлар аккаунтларини яратган. Ҳозирда у жазони ўташ билан бирга, суд қарори устидан апелляция шикояти ҳам киритган ва ўзига нисбатан адолатсизлик қилинганини даъво қилмоқда.

Сиёсий вазият ва банк билан зиддият

Вазиятнинг қизиқарли томони шундаки, JPMorgan банки ва президент Доналд Трамп ўртасидаги муносабатлар анча таранг. 2021-йил 6-январдаги Капитолий воқеаларидан сўнг, банк Трамп ва унинг бизнесига тегишли ҳисоб рақамларни ёпиб қўйган эди. Трамп буни сиёсий босим деб атаб, банк ва унинг раҳбари Жейми Даймонни 5 миллиард долларлик даъво билан судга берган.

Экспертларнинг фикрича, агар Трамп Жависни афв этса, бу JPMorgan банкига нисбатан ўзига хос "қасос" бўлиши мумкин. Чунки банк ўз вақтида Жависнинг фирибгарлигидан энг кўп зарар кўрган томон сифатида унинг жазоланишини талаб қилган эди. Ҳозирча Адлия вазирлигининг расмий афв этиш рўйхатида Жависнинг исми кўринмаган бўлса-да, бу рўйхат кундан-кунга кенгайиб бормоқда.

Оқ ёқалилар навбатда турибди

АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Оқ уй маъмурияти 250 га яқин маҳбусни афв этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу имкониятдан фойдаланишни истаганлар орасида нафақат Чарли Жавис, балки ФТХ криптобиржаси асосчиси Сем Бенкман-Фрид каби йирик иқтисодий жиноятларда айбланган "оқ ёқалилар" ҳам борлиги айтилмоқда.

Чарли Жависнинг кучли ҳомийлари борлиги ҳам унинг имкониятларини ошириши мумкин. Масалан, Аполло раҳбари Марк Роуан Жависнинг стартапига илк сармоядорлардан бири бўлган ва судда унинг фойдасига гувоҳлик берган. Роуан Трампнинг сайловолди кампанияларига катта миқдорда хайрия қилган нуфузли шахслардан бири ҳисобланади.

Ушбу вазият АҚШ ҳуқуқий тизимидаги сиёсий ва иқтисодий манфаатлар тўқнашувини яна бир бор юзага чиқарди. Агар Жавис афв этилса, бу стартаплар оламидаги энг йирик фирибгарликлардан бири жазосиз қолиши сифатида баҳоланиши мумкин, бу эса молиявий бозорларда салбий резонанс уйғотиши тайин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?