Киохиа қисқа муддатга Toyotaни ортда қолдириб Япония етакчисига айланди

NAND флеш-хотира ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири бўлган Киохиа 12-июн кунги савдоларда бозор капиталлашуви бўйича Toyota Мотор корпорациясини ортда қолдириб, Япониянинг энг қиммат компаниясига айланди. Бу воқеа кўп йиллик етакчи ҳисобланган автогигантнинг ўрнини вақтинча бўлса-да эгаллаш сифатида тарихда қолди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Япония ОАВ маълумотларига кўра, савдолар давомида Киохиа капиталлашуви 44 триллион иена (тахминан 300 миллиард доллар)дан ошиб кетган. Шу вақтнинг ўзида Toyota қиймати қарийб 43 триллион иена деб баҳоланган эди. Гарчи етакчилик узоқ давом этмаган ва Toyota ўз ўрнини қайтариб олган бўлса-да, бу ҳолат Япония фонд бозори учун муҳим сигнал ҳисобланади.
Таҳлилчилар Киохиа акцияларининг шиддатли ўсишини сунъий интеллект (AI) технологиялари атрофидаги давом этаётган бум билан боғлашмоқда. ChatGPT каби AI-сервислар, булутли платформалар ва йирик маълумотлар марказларининг ривожланиши хотира қурилмаларига бўлган талабни кескин оширмоқда, бу эса NAND-тўплагичлар ишлаб чиқарувчилари учун катта даромад манбаига айланди.
Киохиа компанияси 2018-йилда Тошиба таркибидаги хотира ишлаб чиқариш бизнесининг алоҳида тузилмага ажралиб чиқиши натижасида ташкил топган эди. Таъкидлаш жоизки, технологик секторнинг ўсиши бутун дунёда кузатилмоқда — аввалроқ литография ускуналарини ишлаб чиқарувчи ASML компанияси ҳам Европанинг энг қиммат брендига айланган эди.





























Изоҳлар 0
…