Elon Musk: SpaceX муваффақиятига 10 фоиздан кам имконият бергандим

Elon Musk: SpaceX муваффақиятига 10 фоиздан кам имконият бергандим

Тарихдаги энг йирик IPO арафасида Elon Musk Техасдаги SpaceX штаб-квартирасида ходимлар билан учрашди. Нутқи давомида у компаниянинг бугунги даражага етишига бошида деярли ишонмаганини тан олди. Мускнинг сўзларига кўра, у SpaceX муваффақиятига 10 фоиздан кам имконият берган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

“Эл-Сегундодаги кичик омборда иш бошлаган компания тарихдаги энг йирик IPO доирасида биржага чиқишига ишониш қийин. Агар ўшанда кимдир менга буни айтганида, мен: 'Сиз жуда кучли нарса истеъмол қилган бўлсангиз керак', деган бўлардим. Мен SpaceX'нинг умуман омон қолишига 10 фоиздан кам имконият бергандим”, — деди миллиардер.

Шунингдек, SpaceX раҳбари компаниянинг келажакдаги улкан мақсадлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, мақсад фақатгина бир неча астронавтларни коинотга учириш эмас, балки исталган инсонни Ойга, Марсга ёки Қуёш тизимининг исталган нуқтасига етказиб беришдир.

“Биз сизни, айнан сизни Ойга, Марсга ва охир-оқибат ундан ҳам узоқроққа олиб боришни хоҳлаймиз”, — дея қўшимча қилди у. Бу орада савдолар бошланишидан олдин SpaceX акциялари нархи қарийб 30 фоизга кўтарилиб, 170 долларга етди. Бу эса компаниянинг бозор қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкинлигини англатади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар