KPMG сунъий интеллект ҳақидаги ҳисоботини хатолар туфайли қайтариб олди

Профессионал хизматлар кўрсатувчи KPMG компанияси “Агентик AI даврида мукаммалликни қайта белгилаш” деб номланган ҳисоботини ўчириб ташлади. Бунга бир қатор ташкилотларнинг ҳисоботда келтирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақидаги эътирозлари сабаб бўлган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
ГПTZеро тадқиқот гуруҳи 2025-йил октабр ойида эълон қилинган ушбу ҳужжатда кўплаб ноаниқликларни аниқлади. Финансиал Times нашрига берилган маълумотга кўра, хатолар сунъий интеллектнинг “галлутсинациялари” (уйдирмалари) натижасида юзага келган. Бошқача айтганда, консалтинг компанияси сунъий интеллект ҳақидаги ҳисоботни тайёрлашда айнан сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланган кўринади.
UBS банки, Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (НҲС), Швейцария федерал темир йўллари ва Транспорт фор Лондон каби ташкилотлар ҳисоботдаги маълумотлар нотўғри ёки чалғитувчи эканини тасдиқлади. KPMG вакили ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ички текширув ўтказилаётгани ва ҳисобот сайтдан олиб ташланганини маълум қилди.
“Биз барча ходимларимиздан сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга амал қилишни, жумладан, контентни тасдиқлаш ва мустақил манбаларни текшириш учун инсон назоратини таъминлашни талаб қиламиз”, — дея қўшимча қилди компания вакили.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ЭЙ компанияси ҳам содиқлик дастурлари ҳақидаги ҳисоботини қайтариб олган эди. Ўшанда ҳам ҳужжатда сохта изоҳлар ва сунъий интеллект томонидан ўйлаб топилган маълумотлар борлиги аниқланган эди.






























Изоҳлар 0
…