Ўзбекистонда ҳайвонлар жасади учун янги тартиб жорий этилди

Ўзбекистонда ҳайвонлар жасади учун янги тартиб жорий этилди

Ўзбекистонда нобуд бўлган ҳайвонлар жасадини кремация қилиш тартибига оид янги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳужжатга кўра, ҳайвонлар жасадини текшириш, ташиш, вақтинча сақлаш ва кремация қилишнинг аниқ қоидалари белгиланган.

Кремация деганда нобуд бўлган ҳайвон жасадини махсус ускуналар — крематорийлар ёрдамида юқори ҳароратда ёқиб, биологик қолдиқларни тўлиқ йўқ қилиш усули тушунилади.

Тартибга мувофиқ, ҳайвон нобуд бўлгани аниқланса, унинг эгаси ёки гувоҳ шахс зудлик билан масъул органга хабар бериши шарт. Кейин жасад махсус транспорт ёки ёпиқ контейнерларда крематорийга етказилади.

Кремацияга қадар жасад махсус жойда сақланади ва бу муддат 24 соатдан ошмаслиги керак. Агар юқумли касаллик шубҳаси ёки ўлим сабаби номаълум бўлса, кремация мажбурий амалга оширилади.

Янги қоидаларга кўра, кремациядан сўнг қолган кул ва қолдиқлар белгиланган тартибда йўқ қилинади ҳамда тегишли далолатнома расмийлаштирилади.

Шунингдек, ҳужжатда хавфсизлик талаблари ҳам белгиланган: ходимлар махсус ҳимоя воситалари билан таъминланиши шарт, ишлатилган жой ва ускуналар дезинфекция қилиниши керак. Жасадларни очиқ ҳолда ташиш ва сақлаш қатъиян тақиқланади.

Нобуд бўлган ҳайвонлар билан ишловчи масъул шахслар махсус кийим, қўлқоп, ниқоб, респиратор ва зарур ҳолларда ҳимоя кўзойнаги билан таъминланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар