Япония Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

FIFA Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувда Япония терма жамоаси Тунисни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиннинг 4-дақиқасида Даичи Камада ҳисобни очди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
Кейинчалик Аясе Уеда 31 ва 83-дақиқаларда икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Японларнинг яна бир голига 69-дақиқада Дзюн Ито муаллифлик қилди.
Статистикага кўра, Япония ўйин давомида устунлик қилди ва тўпга эгалик қилиш бўйича 57 фоиз кўрсаткич қайд этди.
Шунингдек, япон футболчилари 10 та зарба бериб, шуларнинг 5 тасини дарвоза томон йўллади.
Ушбу ғалабадан кейин Япония 2 та ўйинда 4 очко тўплаб, Ф гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилди.
Гуруҳда Нидерландия ҳам 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Швеция ҳисобида 3 очко мавжуд бўлса, Тунис икки турдан кейин очкосиз қолмоқда.
Япониянинг плей-офф босқичига чиқиш масаласи сўнгги турда ҳал бўлади.































Изоҳлар 0
…