Крипто оламидаги энг бой 10 шахс маълум бўлди

Крипто оламидаги энг бой 10 шахс маълум бўлди

On-chain маълумотларига кўра, криптовалюта бозоридаги энг катта шахсий бойликлар дастурчилар, тадбиркорлар ва соҳанинг илк иштирокчилари қўлида жамланган.

Рейтингнинг биринчи поғонасидан Bitcoin яратувчиси сифатида танилган Сатоши Накамото ўрин олган.

Унинг бойлиги тахминан 69 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу маблағ асосан 2009–2010 йилларда қазиб олинган Bitcoin ҳисобидан шаклланган.

Иккинчи ўринда TRON лойиҳаси асосчиси Жастин Сан қайд этилган. Унинг криптоактивлари қиймати 2,7 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Учинчи ўринни уелслик IT мутахассиси Джеймс Хауеллс эгаллаган. Унинг йўқолган қаттиқ дискда сақланган Bitcoin активлари бугунги кунда тахминан 500 миллион долларга тенг.

Рўйхатнинг кейинги ўринларидан дастурчи Штефан Томас (440 миллион доллар), эстониялик банкир Рейн Лоҳмус (425 миллион доллар) ва Ethereum асосчиси Vitalik Buterin (384 миллион доллар) жой олган.

Шунингдек, ирландиялик инвестор Клифтон Коллинз 316 миллион доллар, Ф2Поол асосчиларидан бири Мао Шисин 166 миллион доллар бойлик билан рейтингдан ўрин эгаллаган.

Аргентиналик тадбиркор Патрисио Вортхалтернинг криптоактивлари 107 миллион долларга, инвестор Джеймс Фикелнинг бойлиги эса 66 миллион долларга баҳоланмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур ҳисоб-китоблар очиқ блокчейн маълумотлари асосида тузилган бўлиб, шахсларнинг барча молиявий активларини эмас, фақат аниқланган криптовалюта захираларини акс эттиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар