Ўзбекистонликлар пулни нимага сарфлашни режалаштирмоқда?

Марказий банк 2026 йилнинг биринчи чорагида ўтказган истеъмол кайфияти сўровида аҳолининг яқин ойлардаги харажат режаларини ўрганди. Натижаларга кўра, харажат йўналишлари фуқароларнинг ёши ва даромадига қараб сезиларли фарқ қилмоқда.
18 ёшгача бўлган респондентларнинг 25 фоизи таълим учун пул сарфлашни режалаштирган. Уларнинг 16 фоизи уй-жой таъмирини, 13 фоизи эса саёҳатни асосий харажатлар қаторига киритган.
18–30 ёшлилар орасида таълим ва уй-жой таъмирига талаб бир хил, ҳар икки йўналиш 23 фоизни ташкил этган. Бу ёш тоифасида тўй харажатлари 15 фоиз, автомобил хариди 13 фоиз, саёҳат 12 фоиз бўлган.
31–40 ёшли фуқароларнинг 30 фоизи уй-жойини таъмирлашни режалаштирмоқда. Таълим харажатлари 16 фоиз, даволаниш 13 фоиз, автомобил хариди эса 9 фоизни ташкил қилган.
41–50 ёшлилар орасида ҳам уй-жой таъмири биринчи ўринда турибди. Респондентларнинг 33 фоизи шу йўналишда харажат қилишни билдирган. Таълимга 23 фоиз, даволанишга 14 фоиз тўғри келган.
51–60 ёшли аҳолининг 35 фоизи уйини таъмирлашни режалаштирган. 16 фоизи даволанишни, 11 фоизи тўй харажатларини танлаган. 60 ёшдан катталарда уй-жой таъмири 38 фоиз билан энг юқори кўрсаткични қайд этган, даволаниш эса 17 фоизни ташкил қилган.
Сўров натижалари яқин ойларда уй-жой таъмири, саёҳат, тўй, уй сотиб олиш ва маиший техника харидларига сарф-харажатларни ошириш режалари борлигини ҳам кўрсатган.




























Изоҳлар 0
…