Низомий университети кампуси 886,6 млрд сўмга савдога қўйилди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Чилонзор туманидаги асосий кампуси хусусийлаштириш мақсадида савдога чиқарилди. Умумий майдони 5,64 гектарни ташкил этувчи мазкур обект «Э-ауксион» электрон платформаси орқали сотувга қўйилди ва унинг бошланғич нархи 886,6 млрд сўм этиб белгиланди.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Чилонзор туманида жойлашган асосий кампуси хусусийлаштириш учун савдога қўйилди. Объект «E-auksion» электрон платформаси орқали сотилади.
Кампуснинг умумий майдони 5,64 гектарни ташкил этади. Унинг бошланғич нархи 886,6 млрд сўм этиб белгиланган.
Аукцион ғолиби учун алоҳида шарт ҳам қўйилган. Харидор кампус негизида нодавлат таълим муассасаси ташкил этиши ва объектнинг таълим соҳасидаги фаолият йўналишини сақлаб қолиши керак.



























Изоҳлар 0
…