2026-йилда 3 минг дона Lada Азимут ишлаб чиқарилади

2026-йилда 3 минг дона Lada Азимут ишлаб чиқарилади
Аудио версияси

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (СПХИФ-2026) АвтоВАЗ компанияси ўзининг янги Lada Азимут кроссоверини намойиш этди. Тадбир доирасида янги моделнинг ишлаб чиқариш режалари ва нархи борасидаги илк тафсилотлар маълум бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

«Автопоток» Telegram-каналининг хабар беришича, жорий йил учун Lada Азимут ишлаб чиқариш режаси анча камтарона белгиланган — жами 3 минг дона автомобил. Ушбу машиналарнинг бир қисми дилерлик марказларига кўргазма нусхалари ва шоу-румлар учун етказиб берилиши кутилмоқда.

АвтоВАЗ раҳбари Максим Соколов янги кроссовернинг нархи борасида тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, якуний қиймат макроиқтисодий омиллар, хусусан, Марказий банкнинг асосий ставкаси ва йил охиридаги рубл курсига боғлиқ бўлади.

Компания раҳбарияти Lada Азимут нархини харидорлар учун «мақбул, рақобатбардош ва қулай» қилишга вада бермоқда, бироқ аниқ рақамлар расмий сотувлар бошлангунига қадар сир тутилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 394 от кучига эга гибрид двигателли Lada Азимут прототипи ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Ушбу гибрид версия бир марта ёнилғи қуйиш ва қувватлантириш орқали 1100 км масофани босиб ўтиши айтилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар