Lada Azimut сотувлар бошланмасдан туриб турбо двигател билан жиҳозланди

Lada Azimut сотувлар бошланмасдан туриб турбо двигател билан жиҳозланди
Аудио версияси

AvtoVAZ раҳбари Максим Соколовнинг маълум қилишича, Lada Azimut кроссовери ҳозирда турбо двигател билан синовдан ўтказилмоқда. Янги моделни серияли ишлаб чиқариш бўйича якуний қарор ушбу синовлар натижаларига кўра қабул қилинади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания раҳбарияти яқин келажакда флагман моделларга, биринчи навбатда Lada Azimut автомобилига гибрид ва турбо двигателларни ўрнатишни режалаштирмоқда. Бундай прототип жорий йилнинг охиригача кенг жамоатчиликка намойиш этилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, гап фақат Россияда ишлаб чиқарилган агрегатлар ҳақида эмас, балки ҳамкорлик доирасида олинган двигателлар ҳақида бормоқда. Ҳозирги вақтда Lada брендининг Granta, Vesta, Niva, Largus ва Iskra каби барча серияли моделлари фақат атмосферали двигателлар билан жиҳозланган.

Lada Azimut кроссоверини серияли ишлаб чиқариш жорий йилнинг учинчи чорагида бошланиши, сотувлар эса тўртинчи чоракка бориб йўлга қўйилиши режалаштирилган. Янги модел Lada Vesta платформасининг модернизация қилинган варианти асосида қурилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар