16:33 / 15.09.2017
9 200

Қозоғистон Ўзбекистонга Lada XRay экспорт қилади

Қозоғистон Ўзбекистонга Lada XRay экспорт қилади
Аввалроқ, Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари юзасидан музокара олиб бориши ҳамда расмий ташриф доирасида Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган эди.

Тошкентда Ўзбекистон–Қозоғистон тадбиркорларининг бизнес форуми ўз ишини бошлади.

Қозоғистон автомобиль саноати вакиллари “Азия авто” АЖ президенти Ерик Сагимбаев ва “КазАвтоПром” иттифоқи директорлар кенгаши раиси Даулет Бакбергенлар форумда иштирок этмоқда.

Форум доирасида кўргазма ташкил этилиши кўзда тутилган. Ушбу форум ва кўргазмаларнинг асосий меҳмонлари сифатида икки мамлакат президентларининг иштироки кутилмоқда.

“Азия авто” заводи томонидан Экспомарказ ҳудудида LADA брендига тегишли бешта модель намойиш этилиши режалаштирилмоқда. Улар Vesta CNG, XRay, Largus, Granta ва 4х4 Urban автомобилларидир.

Ушбу форумда тадбиркорлар Ўзбекистон бозорига Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бориши айтилмоқда.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қозоғистон Ўзбекистонга Lada XRay экспорт қилади