date

Hohe Nachfrage in Usbekistan Erhöht Fleischpreise in Kasachstan

Hohe Nachfrage in Usbekistan Erhöht Fleischpreise in Kasachstan

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорт қилиниши қўшни давлатнинг ички бозоридаги мол гўшти нархига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бу ҳақда 6 март куни Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербол Тасжуреков маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қозоғистон ўз аҳолиси истеъмол қиладиганидан кўра кўпроқ гўшт етиштиради. Ўтган йили мамлакатда 430 минг тонна мол гўшти ишлаб чиқарилган бўлса, ички эҳтиёж 400 минг тоннани ташкил этган. Натижада қарийб 30 минг тонна гўштни четга сотиш имконияти пайдо бўлган.

Тасжуреков ички бозорда гўшт нархининг қимматлашишини хорижда, хусусан, Ўзбекистонда қозоқ гўштига бўлган талабнинг юқорилиги билан изоҳлади. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонга экспорт ҳажми жуда катта. Бунга сабаб қўшни давлатда гўшт маҳсулотларига талаб юқори ва у ердаги нархлар Қозоғистон ички бозоридагидан анча баланд.

Шундай қилиб, иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ бўлгани учун ишлаб чиқарувчилар кўпинча ўз маҳсулотларини экспорт қилишни афзал кўришмоқда. Келгусида чорвачиликни ривожлантириш

Ctrl
Enter
Fehler gefunden?
Markieren Sie den Text und drücken Sie Strg+Enter
Information
Benutzer der Gruppe Меҳмон dürfen diese Veröffentlichung nicht kommentieren.
Янгиликлар » Welt » Hohe Nachfrage in Usbekistan Erhöht Fleischpreise in Kasachstan