
Фото: «Anadolu Agency»
Япония бош вазири Фумио Кисида Украинадаги каби уруш ўчоғи Шарқий Осиёда ҳам пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
У «Nikkei» ташкиллаштирган «Осиёнинг келажаги» (Future of Asia) тадбирига келган хорижлик давлат арбобларига мурожаатида Россия-Украина низоси ҳамда Осиёнинг халқаро ҳамжамиятда ошиб бораётган ролига тўхталди.
Фумио Кисида Россия-Украина урушининг Осиё-Тинчи океани минтақасига оқибатларига тўхталди. «Эртага Шарқий Осиё Украинага айланиши мумкин. Ҳеч қаерда суверенитет ва ҳудудий яхлитлик бузилишига йўл қўймаслик керак», — таъкидлади у.
Япония ҳукумати раҳбари Осиё мамлакатлари манфаатларига хизмат қилувчи янги халқаро тартибни шакллантириш зарурлигига тўхталди.
«Осиё жаҳон иқтисодиётида тахминан 35 фоиз улушга эга ҳамда сайёрадаги энг тез ўсаётган ҳудуд», — деди Кисида.
Осиёда статус-кво таҳдидларига муносабат билдираркан, Кисида шундай деди: «Бу АҚШ ёки Хитой масаласи эмас. Биз қадриятларимиз ва тинчликни сақлаб қола оламизми — ҳамма гап шунда». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар