17:20 / 10.12.2022
1 294

Путиннинг қизи Москва давлат университети тиббиёт факультетида декан ўринбосари лавозимини эгаллади

Путиннинг қизи Москва давлат университети тиббиёт факультетида декан ўринбосари лавозимини эгаллади
Алексей Навальний жамоасининг тадқиқотлар бўлими раҳбари Мария Певчих Россия президентининг тўнғич қизи Мария Воронцова Москва давлат университети фундаментал тиббиёт факультети декани ўринбосарларидан бири этиб тайинланганини аниқлади.

Певчих эълон қилган суратда фундаментал тиббиёт факультети илмий кенгаши аъзолари акс этган бўлиб, улар орасида Воронцова Мария Владимировна ҳам бор. «Тиббиёт фанлари номзоди, доцент, ички касалликлар кафедраси доценти, илм-фан бўйича декан ўринбосари», — дейилади Воронсованинг сурати ёнидаги изоҳда.

Факультет сайтида бундай маълумот йўқ. Воронцованинг фамилияси илмий кенгаш рўйхатида ҳам, деканат ходимлари рўйхатида ҳам йўқ.

Мария Воронцова — болалар эндокринологи. 2011 йилда у Москва давлат университети фундаментал тиббиёт факультетини битирган.

Владимир Путиннинг иккинчи қизи Катерина Тихонова ҳам Москва давлат университети билан чамбарчас боғлиқ. У «Иннопрактика» фондига раҳбарлик қилади, МДУ Мураккаб тизимлар математик тадқиқотлари институти директори ўринбосари ва МДУ Сунъий интеллект ва интеллектуал тизимлар муаммоларини истиқболли тадқиқ қилиш институти раҳбари бўлиб ишлайди.

Мария Воронцова ва Катерина Тихонова АҚШ ва Евроиттифоқ санкцияларига учраган.

Аввалроқ ОАВларда Мария Воронцова ва Катерина Тихонова Владимир Путин билан қариндошлик алоқаларига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида кўплаб далиллар келтирилган, улар «президентнинг эҳтимолий қизлари» деб аталган эди. Санкциялар киритилганидан кейин Кремль Воронцова ва Тихонова Путиннинг оиласи аъзолари эканини тан олди, ҳисоб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг қизи Москва давлат университети тиббиёт факультетида декан ўринбосари лавозимини эгаллади