date
views 602

Камерунлик 45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди

Камерунлик 45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди

Фото: ruptly

Камерунда яшовчи Антония Маду Обианужу бир вақтнинг ўзида тўққизта болани туғди. 45 ёшли аёл ЭКО усули орқали ҳомиладор бўлган.

Антония олти нафар қиз ва уч нафар ўғилнинг онаси бўлди. Аёл ультратовуш текширувидан ўтганидан кейин эгизакларни кутаётган эди. Шу сабабли тўққиз нафар фарзанднинг туғилиши кутилмаган воқеа бўлди. Обианужо сўзларига кўра, содир бўлган воқеа уни «Худо учун имконсиз нарса йўқлигига» ишонтирган.

Бунгача Антония икки фарзандга эга эди: 14 ёшли эгизаклар - ўғил ва қиз.

Mimi Mefo Info нашри маълумотларига кўра, Антония бир вақтнинг ўзида тўққиз нафар чақалоқни дунёга келтирган дунёдаги иккинчи аёл бўлди. Ундан олдин Мали фуқароси Ҳалима Сиссе 2021 йилда шунча бола туғган эди. Кейинчалик, у Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Камерунлик 45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди