Грузияда хитойлик оила учун фарзанд туққан ўзбекистонлик суррогат она вафот этди

Дунё1 дақиқа ўқиш0
Грузияда хитойлик оила учун фарзанд туққан ўзбекистонлик суррогат она вафот этди

Грузия пойтахти Тбилисидаги клиникалардан бирида суррогат оналик дастури асосида ҳомиладор бўлган 31 ёшли аёл фарзандни дунёга келтирганидан бир неча соат ўтиб вафот этди. Марҳума хитойлик оила учун суррогат она бўлган. У Ўзбекистон фуқароси экани хабар қилинди.

«Новости Грузии» нашрининг Радио Озодликка таяниб хабар беришича, аёл 11 ноябрь куни Тбилисидаги Биринчи университет клиникасида ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида фарзандни дунёга келтирган. Туғруқдан бир неча соат ўтиб, унда кучли қон кетиши бошланган ва у вафот этган. Чақалоқ соғлом туғилган.

Маълум қилинишича, аёл хитойлик оила учун фарзанд дунёга келтираётган бўлган. Бу унинг суррогат оналик бўйича биринчи дастури эди.

Унга эмбрион кўчириб ўтказиш амалиёти Грузия-Германия репродуктив тиббиёт марказида амалга оширилган. Марказ раҳбари Нино Мусеридзенинг маҳаллий журналистларга айтишича, аёл соғлом бўлган ва муолажадан олдин барча зарур тиббий текширувлардан ўтган.

Тбилисидаги Биринчи университет клиникаси эса аёлнинг ўлими юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Грузия Ички ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлаган. Тергов мамлакат Жиноят кодексининг 116-моддаси — эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш ҳолати бўйича олиб борилмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ва фармацевтика фаолиятини тартибга солиш агентлиги ҳам ҳолат юзасидан текширув бошлаган.

Грузиянинг Rustavi 2 телеканали марҳума Ўзбекистон фуқароси бўлганини хабар қилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    «Муҳандис ҳеч қачон «ҳаммасини биламан» демаслиги керак». Газ-кимё муҳандиси Фозил Абдурахмонов билан суҳбат
  2. Спорт
    Синдаров ва Гукешнинг ўзаро ўйинларида ким устун?
  3. Жамият
    Самарқандда келинини тракторда олиб кетмоқчи бўлган куёвнинг кортежи жарима майдончасига жойлаштирилди
  4. Техно
    Хитойда фақат гуманоид роботлардан иборат К-поп қизлар гуруҳи яратилмоқда (видео)
  5. Маданият
    Женисбек Пиязов янги лавозимга тайинланди
  6. Ўзбекистон
    Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазо кучайтирилади
  7. Маданият
    Афғонистонлик ўзбекларнинг миллий либослардаги жўшқин рақси тармоқларни ларзага солди
  8. Дунё
    АҚШда байрамона тушликдан сўнг 18 киши заҳарланди, 15 нафари шифохонага ётқизилди
  9. Дунё
    Ким Чен Ин россиялик хонанда билан саҳнада кўришди
  10. Спорт
    Энди Крус Артур Субханқуловни мағлуб этиб, енгил вазнда IBF жаҳон чемпионига айланди