Яширин флотга зарба: Британия Россия танкерини қўлга олди

Буюк Британия қуролли кучлари Россия “яширин флоти”га мансуб бўлган танкерни қўлга олди. Буюк Британия ва Европа Иттифоқи санкциялари остида бўлган ушбу кема Ла-Манш бўғози орқали ўтишга уринганида тўхтатилган.
Қироллик флоти кучлари иштирокида танкерни қўлга олиш бўйича амалиёт олти соат давом этган. 14 июнь куни тонгида Буюк Британия ҳарбийлари, жумладан, Қироллик денгиз пиёдалари коммандос бўлинмаси Камерун байроғи остида сузаётган “Смиртос” танкери бортига кўтарилган.
Мамлакат бош вазири Кир Стармер “муваффақиятли кечган бу амалиёт Россия учун яна бир зарба бўлгани”ни таъкидлаган.
У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида махсус топшириқли бўлинма жангчилари томонидан олинган кадрларни намойиш этган.
Ҳозирда танкер Англия жанубий соҳилига олиб борилган ва текширувлар давомида ўша ерда қолади.





























Изоҳлар 0
…