17:27 / 22.10.2023
413

Украинадаги урушнинг 605-куни: Киев яқинида таъмирланаётган техникалар ва Герасимов билан кўришган Путин

Украинадаги урушнинг 605-куни: Киев яқинида таъмирланаётган техникалар ва Герасимов билан кўришган Путин

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 605-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Генерал-полковник Виктор Афзалов расман Россия ҳаво-космик кучлари бошлиғи этиб тайинланди. У бу лавозимда Сергей Суровикин ўрнини эгаллаган.
  • Малтада ноябр ойи охирида Глобал жануб мамлакатлари иштирокида Украина бўйича учинчи тинчлик саммити бўлиб ўтади.
  • Володимир Зеленский Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.
  • Украина ҚК маълумотига кўра, мамлакат шимолида пиёдаларга қарши 500 мингта мина ўрнатилган.
  • Ростов областида ўтган кун давомида икки бор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушди.
  • Россиялик ҳарбийлар Кривий Риҳни ўққа тутди. Бир киши ҳалок бўлган, саноат инфратузилма объекти шикастланган.

Чернобилдаги ҳаёт тарзи

Чернобил ёт ҳудуди — Чернобил АЭС атрофида 30 километр радиусдаги ҳудуд. Бу ҳудуд аҳолиси 1986 йил станцияда рўй берган авариядан кейин эвакуация қилинганди. 2022 йил февралида Россия қўшини босқинининг илк кунларида зонанинг катта қисми (жумладан, станциянинг ўзи ҳам) эгаллаб олинганди, аммо март ойи охирига келиб улар ЧАЭС ҳудудидан чекинади. Бу давр ичида аҳоли яшаш манзилларига олиб борувчи кўприклар портлатилган. Қатор қишлоқлар қуруқлик орқали таъминотдан узилиб қолган — бу ҳудудларда асосан 1986 йилда ҳам ўз уйини тарк этишдан бош тортган кекса ёшли кишилар яшайди. Қуйида уларга бугунги кунда қандай кўмак кўрсатилаётгани акс этган суратлар.

Украиналик ҳарбий хизматчилар Чернобилдаги ёт ҳудудда жойлашган қишлоққа қайиқда етиб олмоқда. Улар бу ерга озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб туришади
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
89 ёшли Иван Троянок ўз ҳудуди яқинида украиналик ҳарбийлар билан суҳбатлашмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Иван Троянкнинг уйига ёрдам олиб келган украиналик ҳарбийлар 
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
78 ёшли Евдокия Безношченко уйини таъмирлашга ёрдам бераётган украин ҳарбийлари билан
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳудудга гуманитар ёрдам олиб кетаётган украиналик ҳарбийлар
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Авдийивка яқинидаги украин артиллериячилари

Авдийивка Украинадаги урушнинг энг қайноқ нуқталаридан бирига айланган. Россия қўшини сўнгги ҳафталарда шаҳарни қуршаб олишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳамон Украина мудофаасини ёриб ўтишнинг имкони бўлмаган. Қуйида Авдийивка атрофида жанг қилаётган украин артиллериячилари.

Украина ҚК 59-бригадаси ҳарбий хизматчилари Россия қўшини позициялари бўйлаб зарба бериш учун артиллерия қурилмасини жойлаштирмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украина ҚК 59-бригадаси ҳарбий хизматчилари россияликларнинг Авдийивка яқинидаги позицияларига «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан зарба беришга тайёрланмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Россияликларнинг Авдийивка яқинидаги позициялари бўйлаб «Град»дан ўт очилиши
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк ўққа тутилишидан кейин чиққан ёнғин 

21 октябр куни Донецк Украина томонидан ёппасига ўққа тутилган, аннексия қилинган ДХР расмийларига кўра, ракета зарбалари оқибатида шаҳарнинг бир қанча нуқталарида ёнғинлар юзага келган. Фотода — шундай жойлардан бири.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкка ракета зарбалари берилиши оқибатида ёнғин чиққан омборхонадаги ўт ўчирувчи
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Донбассдаги тиббиёт пункти

Ҳарбий шифокорлар Донецк областидаги фронт чизиғи яқинидаги стабилизация пунктида ярадорга ёрдам бермоқда
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ярадор жангчини стабилизация пунктидан эвакуация қилаётган украин шифокорлари
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA

Украинанинг Запорижжя областидаги танкка қарши взводи 

Украинанинг 128-тоғ-штурм бригадаси ҳарбийси Запорижжя областида
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҚК жангчилари Запорижжя области ҳудудида қўлда олиб юрилувчи танкка қарши «Скиф» ракета комплекси билан
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
«Скиф»ни бошқараётган ҳарбий
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Киев областида тузатилаётган ҳарбий техникалар 

Киев областидаги танк цехи. Механиклар ҳарбий машинанинг занжирли гусеницасини чиқармоқда
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Украина зирҳли транспортёрини таъмирлаётган механик
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Украина зирҳли транспортёри (БТР) ичидан чиқаётган устахона ишчиси
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA
Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA

Харкивда болалар учун хавфсизлик дарслари 

Харкивда хавфсизлик бўйича дарсда қатнашаётган болалар. «Мобил хавфсизлик синфи» — бу Украина ИИВ ва ЮНИСЕФ таълим дастури ҳисобланади. Дарслар автомобилда ўтказилмоқда — болаларга миналарни қандай таниб олиш ва бошқа фавқулодда ҳолатларда ўзини қандай тутиш ўргатилади. «Мобил синфлар» машиналари Харкивнинг турли мактабларини айланиб чиқади.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Россия қўшинлари штабига борган Владимир Путин

Владимир Путин Россия қўшинларининг Ростов-Дондаги штабига ташриф буюрди. У РФ ҚК бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг ҳисоботини тинглади — у Путинга бирлашган қўшинлар гуруҳи топшириқларни «махсус ҳарбий амалиёт» режасига мувофиқ бажараётгани ҳақида ҳисобот берган. Хайрлашув чоғида, Герасимовнинг қўлини сиқаркан, Путин «барча командирлар»га салом йўллашни сўраган, деб ёзади ТАСС. Герасимов бу илтимосни албатта бажаришга ваъда берган.

Владимир Путин Ростовда Жанубий ҳарбий округи штабида Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовни тингламоқда
Гавриил Григоров / Спутник / AP / Scanpix / LETA
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги урушнинг 605-куни: Киев яқинида таъмирланаётган техникалар ва Герасимов билан кўришган Путин