Фото: Google Images
Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украина ҳудудларини бериб юбориш эвазига тинчликка эришиш ҳақидаги чақириқларни қаттиқ танқид қилди.
Европарламентдаги чиқиши чоғида у босиб олинган ҳудудлар Россия Федерацияси назорати остида қолиши шарти билан Украинада тинчлик ўрнатишга чақириқлардан ҳайратда қолганини таъкидлади.
“Радикал сўлларнинг Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишимиз керак, деган даъволаридан ҳайратда қолдим. Сиз украиналиклар сув тўппончаси билан ўзларини ҳимоя қилишларини хоҳлайсизми?” — деди Мишел.
Унинг сўзларига кўра, Украинага сарфланган ҳар бир евро “Европа Иттифоқи хавфсизлиги манфаати учун” хизмат қилади.
“Шубҳа ва қўрқувни кучайтираётганларга жавобим: Украинани қўллаб-қувватлаш учун сармоя қилинган ҳар бир евро бизнинг хавфсизлигимиз, Европа Иттифоқининг фаровонлиги ва барқарорлигига сармоядир. Украинага кўпроқ қурол, кўпроқ снаряд ва кўпроқ ёрдам керак”, — деди ташкилот раҳбари.
У, шунингдек, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига мурожаат қилиб, Киевга Украинанинг молиявий барқарорлиги учун зарур бўлган 60 миллиард долларни тезда етказиб беришга чақирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши