Фото: Курск вилояти Суджан туманида УҚК томонидан ўққа тутилгандан кейин Россия ҳарбий колоннаси кўриниши, 2024 йил 9 август / AP Photo
Украина Қуролли кучлари ҳужум давом этаётган Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этди. Бу ҳақда Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, комендатура “ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, маҳаллий аҳолининг барча эҳтиёжларини таъминлаши керак”. Идорага генерал майор Эдуард Москалев раҳбарлик қилмоқда. 15 август ҳолатига кўра, Украина армияси Курск вилоятида турли йўналишларда 500 метрдан 1,5 километргача олдинга силжиди. Ҳозирда 82 та аҳоли пункти Украина армияси назорати остида.
“Операция бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари Курск операцияси ҳудуди ичкарисига жами 35 километрга кириб борди”, дейди Александр Сирский.
15 август куни Россия Мудофаа вазирлиги ўз маълумотида Россия армияси Курск вилоятидаги Крупец қишлоғи устидан назоратни қайтариб олгани, шунингдек, Украина армиясининг Кремянний, Русская Конопелка, Варваровка, Сафоновка, Шептуховка, Каучук, Алексеевский ва Матвеевка туманларидаги ҳужумларини қайтарганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди