Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича мулоқотга очиқ ва шундай бўлиб қолади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Путин бир неча бор айтган ва тасдиқлаганки, у мулоқотга, суҳбатга очиқ ва шундай бўлиб қолади», — деди Кремл матбуот котиби.
Шу билан бирга, Песков Германия канцлери Олаф Шолцнинг Россия президенти билан Украинадаги вазиятни тартибга солиш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини «муҳим сигнал» деб атади.
«Биз Берлиндан янграётган сўзларни эшитяпмиз — Шолцнинг мулоқотга тайёрлиги ҳақида. Бу жуда муҳим сўзлар, чунки Германия яқин вақтгача Ғарбнинг қолган давлатлари қаторида эди ва Путин билан ҳар қандай алоқани бутунлай истисно қилди. Биз бу позиция истиқболсиз эканлигини айтгандик», — деди у.
Песковнинг таъкидлашича, Шолцнинг ҳозирда мулоқотга тайёрлиги «олқишлаш мумкин бўлган нарсадир».
Кремл вакилининг сўзларига кўра, Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича мулоқот, албатта, «оддий бўлмайди». «Аммо у ёки бу тарзда, ҳар қандай уруш музокаралар столида тугайди, тинчлик билан тугайди», деб таъкидлади у.
Песковнинг таъкидлашича, ҳозиргача Ғарбдан Путин билан музокаралар учун амалий таклифлар келиб тушмаган.
«Биз учун асосийси — хавфсизлик манфаатларимизни ҳал қилиш. Аслида, «СВО» (махсус ҳарбий операция) олдидан буни қилиш таклиф этилган эди ва бу рад этилди», деди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди