Россия президенти Владимир Путин АҚШ собиқ раҳбари Доналд Трампнинг Россия Украинага ҳужум қилса, Москвага зарба бериш билан таҳдид қилгани бўйича суҳбатни эслолмаслигини айтди.
18 октябр куни чоп этилган Wall Street Journal материалида Трамп Путинга Москвага зарба бериш билан таҳдид қилганини айтилганди.
Путин БРИКС саммити якунлари бўйича матбуот анжумани чоғида президентлик пойгаси чоғида айтилган бундай баёнотларни жиддий қабул қилишнинг ҳожати йўқлигини ва Россияга таҳдид қилишдан маъно йўқлигини, чунки «бу фақат уни кучайтиришини», айтди.
Шу билан бирга, Путин Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш истаги ҳақидаги баёнотларини самимий деб билишини таъкидлади.
Шу билан бирга Путин матбуот анжуманида қатор саволларга жавоб берди. Унинг айтишича, Курск вилоятида Украинанинг 2 минглик кишилик қўшини рус аскарлари ҳалқасига тушиб қолган. Ушбу ҳудудда украинлар бир ойда 26 минг аскар йўқотди, дея маълум қилган Путин. Лекин у ҳар доимгидай рус қўшинларининг йўқотишларига изоҳ бермади.
Бундан ташқари, Россия президенти «реалликдан келиб чиқадиган ҳар қандай тинчлик музокараларига тайёр эканини» маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди