Фото: Getty images
Ўтган йили Буюк Британия қироли Чарлз III ва унинг рафиқаси Камилланинг тож кийиш маросими британиялик солиқ тўловчиларга 72 миллион фунт стерлинг(90,2 миллион доллар)га тушгани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳукумат ҳисоботига таяниб, BBC хабар қилди.
Маросимни мувофиқлаштиришга масъул бўлган Маданият, оммавий ахборот воситалари ва спорт ишлари вазирлиги 50 миллион доллардан кўпроқ сарфлаган. Қўшимча хавфсизлик чоралари ва жамоат тартибини сақлаш харажатлари эса қарийб 22 миллион фунт стерлингни ташкил этган.
Маданият вазирлиги ўз йиллик ҳисоботида Чарлз III нинг тож кийиш маросимини “авлодда бир марта” бўладиган воқеа сифатида таърифлайди. Шу билан бирга, маросим “соддалаштирилган” тартибда ўтказилгани айтилмоқда. Бунга мисол қилиб, меҳмонлар сони келтирилади: улар 1953 йилда ўтказилган Елизавета II нинг тож кийиш маросимидаги меҳмонларга қараганда анча кам эди.
Монархияга қарши Republic фаоллар ҳаракати вакили Грем Смит тож кийиш маросимини солиқ тўловчиларнинг пулини “уятсизларча” сарфлаш деб атади. У маросим, аслида, анча қимматга тушганини таъкидлади. Норасмий маълумотларга кўра, Чарлз III нинг тож кийиш маросимига 100 миллион фунт стерлингдан 250 миллион фунт стерлинггача пул кетган.
Елизавета II нинг дафн маросими ва у билан боғлиқ тадбирларга жами 204 миллион фунт стерлинг сарфланган.
Қиролича Елизавета II 2022 йил 8 сентябрда 96 ёшида вафот этди. Шундан сўнг тахтга унинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарлз ўтирди. Унга 2023 йил 6 май куни Вестминстер аббатлигида тож кийдирилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»