Тож Маҳал атрофида юзлаб маймунлар тўпланди: сайёҳлар хавф остида (видео)

Дунё1 дақиқа ўқиш5
Тож Маҳал атрофида юзлаб маймунлар тўпланди: сайёҳлар хавф остида (видео)

Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида жойлашган машҳур Тож Маҳал мажмуаси атрофида кўплаб маймунлар тўпланди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳайвонларнинг Шарқий, Ғарбий ва Қироллик дарвозалари яқинида тўда бўлиб юрганини кўриш мумкин.

Айрим маҳаллий ва хорижий нашрлар мажмуа атрофида 500 га яқин маймун йиғилганини хабар қилган. Бироқ уларнинг аниқ сони расмий равишда маълум қилинмаган.

Маълум қилинишича, маймунлар сайёҳларнинг қўлидаги озиқ-овқат ва шахсий буюмларни тортиб олиб қочмоқда. Айрим ҳолларда эса ташриф буюрувчиларга ташланиб, уларни тишлаган. Бу ҳолат Тож Маҳалга келувчи маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар хавфсизлиги борасида хавотирларни кучайтирган.

NDTV нашрининг ёзишича, сентябрь ойида маймунлар тишлаган икки сайёҳ шифохонага олиб борилган. Улардан бири 83 ёшли бразилиялик сайёҳ бўлган. The Independent нашри эса июль ойи охиридан бери камида етти нафар сайёҳ маймунлар ҳужумига учраганини қайд этган.

Муаммонинг ечими масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорлик етарли эмаслиги сабабли қийинлашаётгани айтилмоқда. Маймунларни тутиш ва ҳудуддан олиб чиқиш Агра муниципал корпорацияси зиммасида бўлса, Тож Маҳал мажмуаси ичидаги сайёҳлар хавфсизлиги учун Ҳиндистон археология тадқиқотлари бошқармаси масъул ҳисобланади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Жавоҳир Синдаров учун Женевага махсус ўзбек ошпазлари таклиф этилди
  2. Жамият
    Президент Жавоҳир Синдаровнинг дастлабки ўйинларини юқори баҳолади (видео)
  3. Спорт
    Англиялик экспертлар Абдуқодир Ҳусановнинг «Сити»даги ўрнини юқори баҳолашмоқда
  4. Спорт
    «Марсель» клуби вакили Қаршида «Насаф» билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди
  5. Спорт
    «Бухоро» ўз майдонида «Машъал» билан жанговар дуранг ўйнади
  6. Спорт
    Таварешнинг дубли «Хоразм»га сафарда «Қўқон-1912» устидан ишончли ғалаба келтирди
  7. Жамият
    Оҳангаронда Lacetti пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди
  8. Спорт
    Месси Тевеснинг хайрлашув ўйинида қатнашади, Роналду ҳам таклиф қилинган
  9. Спорт
    Хаби Алонсо «Ноттингҳэм Форест»га қарши баҳс олдидан «Челси»нинг режаларини очиқлади
  10. Спорт
    «Барселона» ва «Интер» «Рома» ҳимоячиси Марио Эрмосога жиддий қизиқиш билдирмоқда