11:18 / 21.12.2024
36

Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади

Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
© AP Photo / Susan Walsh
Америкалик тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғида АҚШ расмийларининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарорларини танқид қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

У таниқли жамоат арбоби Жози Глабахнинг Америка маъмуриятининг мунозарали ва номақбул қарорлари, жумладан, Украинага 60 миллиард долларлик ёрдам ва 12 биологик лабораторияни молиялаштириш ҳақидаги хабарига изоҳ қолдирди.

"Тарихдаги энг ёмон қонун лойиҳаларидан бири", — деб ёзган миллиардер.

Аввалроқ Маск россиялик ҳарбийларнинг Красноармейск шаҳрига яқинлашгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берар экан, Украина аллақачон тинчлик ўрнатиши кераклигини айтган эди.

Чоршанба куни "Foreign Policy" журнали Ғарб Россиянинг музлатилган 300 миллиард доллар активларидан фойдаланиб, Америка президентининг расман алмашишидан олдин Украинага жўнатмоқчи эканини ёзди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади