Фото: Россия ТИВ
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Киев мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас, деб айтди.
«Киев режими бир неча ҳафта ичида ўз-ўзидан ядро қуролини ярата олмайди. Бу факт, нуқта», деди дипломат ҳафталик брифингда.
Захарованинг сўзларига кўра, ягона имконият, агар Киев «бу иш учун муҳим таркибий қисмларни ташқаридан, бошқа давлатлардан олса» бўлади.
Россия ТИВ расмий вакили, шунингдек, ОАВда Европа Иттифоқи давлатларидан Украинага ҳарбий хизматчилар юборилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Биз Украинага хорижий контингентларни юбориш масаласидаги ҳар қандай гап провокацион эканлигидан келиб чиқамиз. Бу провокацияларнинг мақсадлари бошқача бўлиши мумкин, лекин шаклан, албатта, ва моҳиятига кўра, бу провокациядир. Менимча, бу сафар мақсад Украина инқирози атрофидаги вазиятни кескинлаштириш истагидир», — деди дипломат.
Захарова Молдовадаги энергия инқирози билан боғлиқ мавзуга ҳам тўхталди.
«(Молдова президенти Майя) Санду режими мамлакатдаги энергетика инқирозидан Днестрбўйи муаммосини куч билан ҳал қилиш учун фойдаланмоқчи. Улар Россияга газ таъминотини тўхтатиш учун масъулиятни юклаяпти ва Днестрбўйида Молдавия давлат электр станциясини куч билан тортиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда СВР (Россия ташқи разведка хизмати) батафсил маълумот берди», — деди дипломат.
РФ ТИВ Украинада тинчлик ўрнатишга чақирган ГФР элчисини танқид қилди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Москвадаги элчиси Александер Ламбсдорффнинг Украинада тинчлик ўрнатишга чақирган баёнотини танқид қилди. Тегишли ёзувни 15 декабр куни Telegramʼда идора вакили Мария Захарова қолдирган.
Москва Германияни Украинадаги «можаронинг фаол кучларидан бири» деб атади. Захарованинг сўзларига кўра, Украина президенти Володимир Зеленский «Рождество сулҳини рад этди» — «Россия бир неча бор Киевга олиб кетишни таклиф қилган украиналик ҳарбий асирларни ҳам бир неча бор рад этганидек».
«Тинчлик музокаралари Украина томонидан Буюк Британия ва АҚШ босими остида тўсиб қўйилди», деди Захарова. «Ўлим учун тўғридан тўғри масъулият коллектив Ғарб зиммасига юкланади, у қурол-яроғ билан қон тўкилишини давом эттиришни рағбатлантиряпти», — деди у.
Мария Захарова, Украина, Ядро қуроли, Яратиш, Қодир эмас “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди