Фото: Kyodo
Токионинг Тоёсу балиқ бозорида ўтказилган кимошди савдоларида 276 килограммли мовий тунец балиғи 207 миллион иенага (1,3 миллион доллар) сотилди, деб хабар беради Kyodo агентлиги.
Маълум қилинишича, бу 1999 йилдан бери қайд этилган энг юқори нархдир — 2019 йилда тунец 333 миллион иенага (3,1 миллион доллар) сотилган эди.
Кимошди савдоларида ғалаба қозониш учун «Ямаюки» улгуржи компанияси ва Sushi Ginza Onodera ресторани бирлашган. Балиқ жорий йилнинг 4 январ куни Аомори префектураси шимолида тутилган.
Мамлакатдаги ресторан соҳаси вакиллари йилнинг биринчи савдоларида харид қилинган асосий лот бизнеснинг муваффақиятли кечишига ишонади. Шунингдек, бу энг қиммат балиқни татиб кўриш истагида бўлган мижозларни жалб этишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Токиода бўлиб ўтган балиқ маҳсулотлари кимошди савдосида мовий тунец балиғи 20,84 млн иенага (202,5 минг долларга яқин) сотилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Чеченистонда Имом ал-Бухорий номидаги мадраса қурилмоқда
"Суперлига - 2024"нинг энг яхши футболчиси янги мавсумни қаерда ўтказади?
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Терговчилар Трамп меҳмонхонаси олдида портлатилган Cybertruck ҳақида маълумот берди
Зарарли овқатлар ва ортиқча истеъмолга бўлган мойиллик мияда қандай шаклланади?
Дам олиш кунларидан кейин иш ритмига қандай қайтиш мумкин?
Суперлига ва Про лига регламенти. Унга клублар муносабати қандай?
Абдулла Қодирий: муаллифни қаматган мақола