23:31 / 13.02.2025
114

Трампнинг Украина режаси Европага 3 триллион долларга тушади

Трампнинг Украина режаси Европага 3 триллион долларга тушади
АҚШ президенти Доналд Трамп Европа мамлакатларига келажакда ўз хавфсизлигига Қўшма Штатлардан кам бўлмаган миқдорда сармоя киритиши кераклигини ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари фақат Европанинг зиммасида бўлишини айтди, деб ёзди Bloomberg.

Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, Украина ва унинг ўз чегараларини ҳимоя қилиши Европа давлатларига келаси ўн йил ичида қўшимча 3,1 триллион долларга тушади. Bloomberg музокаралар давомида Украинани қўллаб-қувватлаш, мамлакат ва унинг мудофаа қобилиятини тиклаш, шунингдек, Европанинг ўз ҳарбий қудратини ошириш харажатларини ҳисобга олган.

Украина армиясини қайта тиклаш, тинчлик келишувига эришилгандаги кучларнинг ҳолатига ва қанча ҳудудни ҳимоя қилиши кераклигига қараб, ўн йил ичида тахминан 175 миллиард долларга тушиши мумкин, деб ёзди нашр.

40 минг кишилик тинчликпарвар кучлари тахминан 30 миллиард долларга тушади, харажатларнинг асосий қисми Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг ҳарбий қудратини ошириш ва уларнинг умумий мудофаа бюджетини ялпи ички маҳсулотнинг 3,5 фоизига етказиш билан боғлиқ бўлади.

Нашр таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, агар Европа давлатлари бунинг учун қарз олишга мажбур бўлса, фақатгина НАТОнинг Европадаги энг йирик беш аъзосининг қарзга бўлган эҳтиёжи кейинги ўн йил ичида яна 2,7 триллион долларга ошади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг