Бошқа исм билан танилган машҳур санъаткорларнинг асл исм-фамилиялари

Бошқа исм билан танилган машҳур санъаткорларнинг асл исм-фамилиялари

Ўзбек шоу-бизнесида мухлислар яхши биладиган кўплаб санъаткорлар саҳнада тахаллус ёки ижодий исм билан фаолият юритади. Айримларининг асл исм-фамилияси эса кўпчиликка унчалик таниш эмас. Қуйида шундай машҳур санъаткорларнинг ҳаёти ва ижодига назар ташлаймиз.

Али Отажонов

Бошқа исм билан танилган машҳур санъаткорларнинг асл исм-фамилиялари

Али Отажонов — асл исм-фамилияси Алишер Уразметов. У 1987 йил 30 июльда Хоразм вилоятида туғилган. Хонанда “Севги”, “Келинчак”, “Гўзалим” ва “Умр ўтар” каби қўшиқлари билан мухлислар меҳрини қозонган. Шунингдек, у актёр сифатида ҳам фаолият юритиб, “Айрилиқ”, “Ожиза”, “Демак севасан”, “Мени кечир” ва “9-рақамли бемор” фильмларида рол ижро этган.

Али Отажонов Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажоновнинг набираси бўлиб, машҳур санъаткорлар сулоласининг давомчиси ҳисобланади. Унинг асл фамилияси Уразметов бўлса-да, бобосининг розилиги ва фотиҳаси билан Отажонов фамилияси остида ижод қилган. Хонанданинг Марям исмли қизи бор.

Алишер Файз

Qora kostyum va kapalak-nusxa galstuk taqqan erkak oq fonda jilmayib turibdi.

Алишер Файз — асл исм-фамилияси Алишер Турдиев. У 1984 йил 27 январда Наманган вилояти Норин туманида туғилган. Алише Файз ўзбек шоу-бизнесида хонанда, шоир ва бастакор сифатида танилган. У 2005 йилдан буён профессионал санъаткор сифатида фаолият юритиб келади. Хонанданинг “Ярашибди”, “Алвидо”, “Кўришамиз”, “Бахтлимисан, айт” каби қўшиқлари мухлислар орасида машҳур.

Шаҳзода

Qora sochli, kulib turgan ayol kulrang kiyimda tasvirlangan.

Шаҳзода — асл исми Зилола Мусаева. У 1979 йил 28 июльда Фарғона вилоятида туғилган. Хонанда “Бахтлиман”, “Бир дона”, “Қўллар тепага”, “Ҳаяти”, “Қайнона”, “Chicco”, “Ёр-ёрлар” ва “Шунчаки” каби қўшиқлари билан танилган. Шунингдек, Шаҳзода актриса сифатида “Зумрад ва Қиммат”, “Фотима ва Зуҳра”, “Мажруҳ”, “Севинч”, “О Марям, Марям” каби фильмларда рол ижро этган. Санъаткорнинг икки нафар ўғли — Ҳолид ва Солиҳ Йўлдошевлар бор.

Сардор Раҳимхон

Kostyum kiygan tabassumli kishi shahar manzarasi fonida noutbuk qarshisida oʻtiribdi.

Сардор Раҳимхон — асл исм-фамилияси Санжар Раҳимов. У 1981 йил 3 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Хонанда ва радио бошловчи сифатида танилган Сардор Раҳимхон 2005–2018 йилларда шоу-бизнес соҳасида фаолият юритган. У 2006 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланган, 2009 йилда эса “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонига сазовор бўлган.

Сардор Раҳимхоннинг “Фаввора”, “Кечмиш”, “Ҳаёлимда”, “Бахтлиман”, “Бир донасан”, “Билсанг бас”, “Ишонмасман”, “Ёрим бўлсанг”, “Жонгинам”, “Яқинларимга” ва “Байрам бугун” каби қўшиқлари мухлислар орасида машҳур.

У 2019 йилдан буён хайрия ва инсонпарварлик фаолиятига ҳам эътибор қаратиб келмоқда. Унинг бошчилигида “Юрак амри” инсонпарварлик лойиҳаси ташкил этилган. 2020 йилда Сардор Раҳимхон “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2023 йил 1 ноябрда эса “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари ўринбосари — хайрия ишлари бўйича директори этиб тайинланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар