BTS аъзоси Жунгкоок бемор болалар учун 8,6 млрд сўм хайрия қилди

BTS гуруҳи аъзоси Жунгкоок Сеул Миллий университети болалар шифохонасига 1 миллиард вон, яъни тахминан 8,6 миллиард сўм хайрия қилди. Маблағ кам таъминланган оилалардаги болаларнинг даволаниш харажатларини қоплаш ҳамда шифохонанинг Integrated Care Center лойиҳасини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу ҳақда Allkpop хабар берди.
Жунгкоок шифохонага мазкур маблағни яна бир бор хайрия қилгани билан эътибор қозонди. У 2023 йилда ҳам айнан шу шифохонага 1 миллиард вон ажратган эди. Шу тариқа унинг шифохонага қилган жами хайрияси 2 миллиард вонни ташкил этди.
“Умид қиламанки, бу маблағлар бемор болаларга ёрдам беради ва улар соғлом табассум билан кулишлари мумкин”, деган Жунгкоок 2023 йилдаги хайрияси вақтида.
Хонанданинг навбатдаги хайрияси кам таъминланган оилалар фарзандларининг даволанишига кўмаклашишга қаратилган.






























Изоҳлар 0
…