date

Лос-Анжелесда туннел вайрон бўлди, 15 ишчи қидирилмоқда

Лос-Анжелесда туннел вайрон бўлди, 15 ишчи қидирилмоқда
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган Уилмингтон ҳудудида қурилиш давом этаётган туннел қулади. Ҳодиса оқибатида тахминан 15 нафар ишчи ер остида изоляцияда қолган. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига таяниб маълум қилди.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот берилмади. Воқеа жойида қутқарув хизмати, шошилинч тиббий ёрдам гуруҳлари ва полиция фаол равишда иш олиб бормоқда.

Los Angeles Times нашрининг қайд этишича, ушбу туннел Лос-Анжелес шаҳридаги санитария тизимини яхшилаш, канализацияни модернизация қилиш мақсадида барпо этилаётган йирик инфратузилма лойиҳасининг бир қисми эди. Қазиш ишлари давомида тупроқнинг силжиши ёки бошқа техник сабаблар туфайли тўсатдан қулагани тахмин қилинмоқда.

Мутасаддилар ҳозирда ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганмоқда. Ушбу авария қурилишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши масаласига яна бир бор жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Қутқарувчилар туннел ичидаги ишчиларга ҳаво ва ёруғлик етиб бориши учун махсус ускуналардан фойдаланмоқда. Улар билан алоқа ўрнатиш ҳаракатлари ҳам давом этмоқда.

Ҳодиса бўйича кенг қамровли суриштирув бошланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лос-Анжелесда туннел вайрон бўлди, 15 ишчи қидирилмоқда