date

30 даража иссиқлик: Қорбобо эриб кетяпти

30 даража иссиқлик: Қорбобо эриб кетяпти
Рованиеми шаҳри — Арктика доирасидан 500 км шимолда жойлашган бўлиб, Қорбобонинг расмий қароргоҳи сифатида танилган. Айнан шу шаҳарда ҳаво ҳарорати 30 даражага яқинлашиб, 15 кунлик иссиқлик тўлқинига сабаб бўлди. Бу эса Лапландия учун мутлақо ноодатий ҳолат.

Иссиқлик фақат Рованиеми билан чекланиб қолмади. Лапландиянинг бир қанча метеостанцияларида ҳам рекорд даражадаги узоқ давом этган иссиқликлар қайд этилди. Масалан, Йлиторнио ҳудудларида 31.7°С ҳарорат кузатилди — бу минтақанинг ўртача кўрсаткичидан қарийб 10 даражага юқори.

Арктика иқлими сайёрамиздаги энг тез исиётган ҳудудлардан биридир – бу ерда ҳарорат ўртача глобал кўрсаткичдан 4-5 баравар тезроқ ошмоқда.

Оулу университети ҳузуридаги Арктика тадқиқотлари кафедраси раҳбари профессор Жефф Уеллер:
“Бугунги кунда дунёнинг ҳар бир нуқтасида иқлим ўзгариши ўзини намоён қилмоқда — ҳаддан ташқари иссиқликлар, ёмғирлар ва табиий офатлар орқали.”

Қорбоғ ва бугунги замонавий синовлар
Иссиқлик фақат олимларни эмас, Қорбобонинг ўзини ҳам ташвишга солмоқда. У ҳар кунги анъанавий қизил ва мўйнали либосини кийиб юришга улгурмайди — агар кун орасида кўчага чиқса, 10 дақиқа ичида қуёш уриши хавфи туғилади.

“Фақат кечқурун, салқин тушгач, ўрмондаги кўлга сузишга чиқаман,” – дейди Қорбобо ҳазил аралаш.

Ёрдамчилари – эльфлар ҳам иссиқдан ҳимояланиш бўйича йўриқномалар олмоқда: ҳар соатда сув ичиш, сояда ишлаш.

Профессор Уеллер фикрича, агар иссиқлик тўлқинлари кўпайса, келажакда чорвадорлар катта сояли иншоотлар қуришга мажбур бўлади.

Туристлар ҳам ҳайратда: совуқ излаб – иссиққа тушганлар
Лапландия совуқ иқлими билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Аммо бу йил кўплаб меҳмонлар келганидан афсусда.

Лапландияда ҳозир кунлар 20 соатгача чўзилмоқда, қуёш ҳатто соат 23:00 дан кейин ҳам порлайди. Бу эса кеч тушганига қарамай, иссиқликни узоқ сақлаб қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 30 даража иссиқлик: Қорбобо эриб кетяпти