date

Саркозининг қамоқдаги илк куни қандай ўтди?

Саркозининг қамоқдаги илк куни қандай ўтди?

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози қамоқдаги илк кунини жисмоний машқлар ва китоб ёзиш билан ўтказди. У 2007 йилги сайлов кампаниясини ноқонуний равишда молиялаштирганликда айбланиб, беш йил озодликдан маҳрум этилган эди.

Бу ҳақда Саркозининг адвокати Мишель Дарруа Ла Санте қамоқхонаси олдида BFMTV телеканалига маълум қилди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, собиқ президент 9 квадрат метрлик кичик камерага жойлаштирилган ва у ерда шовқин-сурон доим мавжуд. Шунингдек, у тушдан кейин рафиқаси билан қисқа муддатли учрашув ўтказган.

«Қамоқдаги биринчи кун оғир кечди, лекин у чидам билан ўтказди. Бу жой “Club Med” эмас, бу ерда ҳеч қандай қулайлик йўқ», — деди ҳимоячи шўхлик билан.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Париж суди Николя Саркозини Ливия ҳукумати томонидан молиялаштирилган сайлов кампанияси ишида айбли деб топган.

Саркози нафақат беш йилга қамалди, балки 100 минг евро жарима тўлаш ва беш йил давомида давлат лавозимларида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саркозининг қамоқдаги илк куни қандай ўтди?