«Сиёсатни тушунмайман» деган номзод Канадада сайловда ғалаба қозонди

«Сиёсатни тушунмайман» деган номзод Канадада сайловда ғалаба қозонди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Келоуна шаҳрида ноодатий сайловолди кампанияси билан эътибор қозонган Брэди Рожерс шаҳар кенгашидан жой олди. У сиёсий тажрибаси йўқлигини ҳазил аралаш очиқ айтиб, ўзига хос шиорлар билан сайловчиларнинг эътиборини тортди. Бу ҳақда International Business Times хабар берди.

Рожерснинг сайловолди плакатларида «Мен нима қилаётганимни билмайман», «Буни қилишни унчалик ҳам хоҳламайман» ва «Фақат ижара ҳақини тўлашга ҳаракат қиляпман» каби ёзувлар бўлган. Унинг кампанияси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Рожерс 17 октябрь куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловда 12 635 та овоз тўплаб, 37 нафар номзод орасида тўртинчи ўринни эгаллади. Келоуна шаҳар кенгашидаги саккизта ўринга даъвогарлар орасида бўлган номзод улардан бирини қўлга киритди. Бу маълумот шаҳар маъмуриятининг дастлабки сайлов натижаларида ҳам қайд этилган.

Қизиғи, Рожерс аслида автоматлаштириш муҳандиси ва чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи бизнес эгаси ҳисобланади. У сайловолди кампаниясидаги гаплари ҳазиломуз услубда айтилганини, бироқ кенгашдаги фаолиятига жиддий ёндашишини билдирган.

Шундай қилиб, сиёсатга қизиқмаслигини ҳазил билан таъкидлаган номзод ноодатий кампанияси орқали сайловчиларнинг эътиборини қозониб, шаҳар кенгашидан жой олди.

Yo'l chetida va maysazorda Brady Rogersning hajviy saylovoldi reklamalari turibdi.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар